Геморрой кандай даволаса булади

Геморрой кандай даволаса булади thumbnail

Бавосил ёхуд геморрой ҳақида

Бавосил (Геморрой) – тўғри ичак веналарини кенгайиши бўлиб, улар тугунлар кўринишида анус соҳасига бўртиб туради. Касалликка мойиллик келтирувчи ва келтириб чиқарувчи кўплаб сабаблар 2 гуруҳга бўлинади:
1. Тўғри ичакни, орқа чиқарув тешигини ва уларнинг веноз тизимини туғма ўзига хос тузилиши.
2. Эндо- ва экзокрин омилларнинг кейинги зарарли таъсирлари.
Замонавий клиник қарашларга кўра геморройга геморроидал тугунлардаги хилма хил патологик жараёнларга оид деб қараш лозим (қон кетиш, ички тугунларнинг тушиши, тромбоз, яллиғланиш, ташқи тугунларнинг некрози ва йиринглаши,  ҳакозолар). Геморрой билан вояга етган одамларнинг 10 % дан кўпроги оғрийди.  Адабиётлардаги маълумотларга асосланган ҳолда геморрой келиб чиқишини тушунтирадиган қуйидаги назарияларни келтириш мумкин:
1. Аноректал соҳа веноз тизимининг туғма етишмовчилиги назарияси;
2. Механик назария – унга кўра веноз босими ошиши муносабати билан геморроидал веналарда варикоз ўзгаришлар бўлиши айтилади;
3. Ўсма назарияси – унга кўра геморрой ўсма ҳисобланади;
4. Инфекцион назария;
Баъзи касалликлар, масалан, хафақон (гипертония) касаллиги, юрак — ўпка касалликларида қон айланишининг катта айланасида нотурғунлик бўлиши ҳам геморрой ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда геморрой асосий касалликнинг симптомларидан бири бўлади ва оператив даволанмайди (агар асоратлари бўлмаса!).
Клиник кечиши ва шакллари
Геморрой дарак берувчи белгилар даври билан бошланади (анал тешиги соҳасида ноҳуш сезги, енгил кичиш). Бу давр бир неча ойдан бир неча йилларгача давом этиши мумкин. Кейинчалик қон кетиш пайдо бўлади ва айрим ҳолатларда, узоқ давом этаётган геморройда анемия ривожланиши мумкин. Сурункали геморрой анал тешиги соҳасидаги оғриқлар (дефекация вақтида ва парҳез бузилганда) билан кечади. Кейинги даврда ички геморроидал тугунларнинг ташқарига тушиб қолиши кузатилади. Геморройдаги симптомлар триадаси: тугун (шиш), оғрик ва қон кетиш.
Ички геморроидал тугунлар тушишида 4 та босқич ажратилади:
1. Тугунлар кучаниш пайтида тушади ва кейин мустакил туғриланиб кетади.
2. Тугунлар кучаниш вақтида тушади, лекин мустақил тўғриланмайди.
3. Тугунлар пиёда юрган вақтда тушиб қолади ва бемор ўзи тўғрилаб қўймагунча тўғриланмайди.
4. Тугунлар доимо тушиб туради ва тўғрилаб қўйилгандан кейин ҳам яна тушиб қолаверади.
Геморроидал тугунлар тромбози анал соҳадаги кучли оғриқлар билан кечади. Баъзи ҳолларда, геморроидал тугунлар яллиғланиши анал соҳа шиши ва тугунлар некрози билан кечиши кузатилади.
Ўткир геморройнинг 3 та оғир даражаси ажиратилади:
I даража – ташқи геморроидал тугунлар ўлчами унчалик катта эмас, зич эластик ҳолатда, улар тишсимон линиядан пастда жойлашган, палпацияда оғриқли. Анал соҳа териси бироз қизарган. Бемор шикоятлари – кучаниш вақтида куйдирувчи оғриқ сезиш ва қичишиш.
  II даража – перианал соҳанинг кўпроқ қисмида анча ривожланган шиш, қизариш. Шу соҳани палпация qилганда ва тўғри ичакни бармоқ билан текширганда кучли оғрикли. Беморлар анал тешиги соҳасидаги кучли оғриқдан шикоят қиладилар, айниқса, пиёда юрганда ва ўтирганда.
  IIIдаража – анал тешиги атрофидаги тўкималар «яллиғланган шиш» билан қопланган. Бу соҳа палпацияда кучли оғриқли, шу сабабдан тўғри ичакни бармоқ билан текширишнинг имконияти йўқ. Анал тешиги соҳасида, анал каналидан тушиб турган, тук қизил ёки кўкимтир қизғиш рангли ички геморраидал тугунлар кўриниб туради. Ўз вақтида даволанмаса тугунлар некрозга учраши мумкин.
Геморройни даволаш
Геморройни бошланғич босқичларда консерватив даволаш керак, бунга дефекация актини ва нажас консистенциясини парҳез йўли билан меъёрлаштириш киради. Гигиеник режимга риоя қилиш зарур, дефекация актидан кейин таҳоратланиш ёки душ қабул қилса бълади. Ўткир геморройда ҳам консерватив даво қилинади: микрохукналар, шағамчалар, кучсиз маргансовкали илиқ ванначалар. Кучли оғриқларда оралиқ соҳасига аввалига совуқ, аналгетиклар, кейин эса қиздирувчи компресс қилинади. Геморраидал тугунлар тромбозида магнитотерапия ҳам яхши ёрдам беради. Балиқ мойи ва «вишневский» билан қилинадиган микрохукналар яхши таъсир кўрсатади.
Геморрой бўйича операцияларнинг ҳозирги кунда энг самарадор операция усуллари – Миллиган-Морган бўйича геморроидектомия ва шу операциянинг И, ИИ вариант модификациялари (проктология ИТИ) ҳисобланади. (Адабиётлар бўйича)
Операция учун сабаб бўладиган ҳолатлар:
1. Консерватив даво билан тўхтатиб бўлмайдиган геморроидал қон кетишлар, анемия даражасининг ошиб бориши.
2. Катта геморроидал тугунлар борлиги, дефекация актининг бузилиши, тез-тез бўлиб турадиган қон кетишлар, яллиғланишлар.
3. Гигиенани бузувчи, оғриқ чақирувчи ва бошқа ноқулайлакларни келтириб чиқарувчи тугунларнинг салга ёки доимий тушишилари.
Бундан ташқари геморройнинг дастлабки босқичларида қуйидаги халқ табобати намуналарини қўллаш орқали касалликни йўқотиш (енгиллатиш) мумкин:

  • Седана ёғидан икки-уч ой давомида икки граммдан кунига уч маҳалдан ичиб турилса, фойда беради, шунчасини йўғон ичак оғзига суртилса ҳам давоси бор.
  • Қораталоқ қаттиқлигини кетқазиш учун юқоридаги усулда истеъмол қилиш ёки ташқаридан суртиш тавсия қилинади.
  • Зулукни қуритиб, туйиб алоэ билан тенг миқдорда аралаштириб, бавосил ярасига қўйилса, уни қуритиб юборади. Бу 5 8 марта такрорланса, касаллик енгиллашади.
Читайте также:  Появился зуд после удаления геморроя

Фойдали тавсиялар…
Мақоламизнинг сўнгида шу соҳа мутахассислари тавсия этилган   бавосил хасталигининг олдини олиш ва уни даволаш чора-тадбирларини эслатиб ўтамиз: ( Қуйидаги тавсиялар тиб.ислом.уз томонидан чоп этилган )
1. Соғлом ҳаёт, меёрида меҳнат қилиш ва овқатланишни йўлга қўйиш, тўғри дам олиш, аччиқ ва шўр таомларга, спиртли ичимликларга, тамаки, нос чекишларга ва бошқаларга ружу қўймаслик ва, айниқса, жисмоний тарбия билан шуғулланиш бавосил ва кўпғина касалликларнинг олдини оладиган омиллардандир. Чунки касалликни даволашдан унинг олдини олиш минг марта афзалдир.
2. Бавосилнинг олдини олиш асосан қабзият, яъни ич қотишга йўл қўймаслик жуда муҳим ҳисобланади. Чунки йўғон ва тўғри ичакда узоқ вақт тўпланиб қолган ва қаттиклашган нажас ёки ахлат тоши ичак деворининг томирини сиқади, шиллиқ қаватни тирнайди, жароҳатлайли. Шу боисдан қабзият ҳар хил касалликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ичакларни ўз вақтида бўшатиб туриш катта аҳамиятга эга.
3. Одатда ҳожатдан кейин орқа чиқарув тешиги соҳасини илиқ сув билан ювишга ёшликдан одатланиш керак.
4. Киши ўзининг ичи равон бўлиши учун мева ва сабзавотлар, кепакли нон, сут-қатиқли овқатлар, ўсимлик мойи, ўрик ва анжир қоқилари, майиз, кўкат ва зираворлардан мунтазам равишда истеъмол қилиш керак. Лекин мурчли, қалампирли, сиркали овкатлар, хом пиёз, саримсоқ пиёз, турп ичак фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи моддалар эканлигини ҳам эсда тутишимиз керак.
Диққат, жуда муҳим маслаҳатлар!
5. Агар орқа чиқарув тешиги ачишса, бемор ҳожатга борганида қийналса, ахлатидан қон кўринса ёки геморроидал тугунлар пайдо бўлса, уялиб-қимтиниб ўтирмасдан зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши зарур. Минг афсуски, беморлар шифокорларга жуда кеч, бавосил энг оғирлашган босқичида, яъни зудлик билан бавосилни кесиб олишдан бошқа илож қолмагандагина мурожаат қилишади. Бироқ бавосилни кесиб ташлаш жарроҳлик ноиложликдан қилинувчи энг сўнгги чорадир. Ҳар қандай жаррохдик инсонни жисмонан заифлаштиради ва парҳез билан яшашга мажбур килади.
6. Бавосил касаллигининг ривожланишидаги босқичларга қараб даволаш усули танланади ва дори-дармонлар ҳам шунга биноан белгиланади. Жумладан, совуқ сув, исириқ, алоэ сувларида орқа тешикни кунига 3 4 марта ювиш, зира кайнатмасини ва чой ўрнида баргизуб уруғини, эрмон ва кора андизнй дамлаб ичиб юриш, грелка ва шамча қўйиш, ваннада ўтириш, ҳар куни кечкурун мойчечак билан клизма қилиб туриш ва ҳоказо. Давонинг нафи касаллик босқичига, шифокорга ўз вақида кечиктирмасдан мурожаат қилиш ва унинг кўрсатмаларини тўғри бажариб юришга боғлиқдир.
7. Шамоллашдан, айниқса, тананинг пастки қисми шамоллашдан, узоқ вақт юришдан ва туриб ишлашдан сакданмоқ керак. Ҳеч қачон совуқ жойга, айниқса, темир, бетон ва тош устиларига ўтирмаслик керак.
8. Болаларга ва аёлларга оғир юк кўтариш мумкин эмас, чунки зўриқишдан, кучанишдан орқа тешик чиқиб кетиши мумкин.
9. Бавосилни даволаш даврида овқат ва таомлар истеъмол килиниши тўхтатилади: қовурилган ва ёғли овқатлар, қази, норин, мош, сут, кабоб, колбаса, аччиқ ва шўр таомлар, ширинликлар ва кофе, какао ва музқаймоқ, спиртли ичимликлар, тамаки, нос ва бошқалар. Даволаниш даврида жисмоний иш килиш ҳам вақтинча тўхтатилади.
10. Даволаниш даврида қуйидаги овқатларни истеъмол қилиш мумкин: фақат пиёзи қовурилган ҳамма овқатлар, қайнатма, димлама, буғда пишган таомлар, асал, ҳамма мевалар, сабзавот, кўкатлар, қатиқ, асосан суюқ овқатлар, гўшт қийма ҳолида ва ҳоказо.
11. Кам ҳаракат қилувчи кишилар бадантарбия билан шуғулланишлари лозим.

Avitsenna.uz

Источник

Бизга аввалдан маълум бўлган касалликларга кундан кунга янги даво усуллари ишлаб чиқилмоқда. «Халқимизнинг тиббий онги паст», дейиш осон. Лекин билим аввал берилади, кейин сўралади. Баъзи касалликлар ҳақида гапириш уят ҳисоблангани учун одамлар уларнинг келиб чиқиши, даволаниши ва профилактикаси  тўғрисида етарлича маълумотга эга эмас. Шундай касалликлардан бири — бавосил. Касаллик номининг ўзиёқ одамни хушёр торттиради, кимдадир кулги, кимдадир эса ғамгин ҳиссиёт чақиради. Узоқ вақт давомида очиқ операция йўли билан  даволаниб келинган бўлса, ҳозир геморройни даволашнинг замонавий, жарроҳлик амалиётидан кейинги ноқулайликлари деярли бўлмаган методлари қўлланилмоқда. «Дарё» колумнисти Сарвар Ғаниев шу касалликка батафсил тўхталиб ўтади.

Геморрой кандай даволаса булади

Фото: Google Photos

Геморрой — тўғри ичак пастки қисмлари ва орқа чиқарув тешиги атрофидаги вена қон томирларининг кенгайиб, шишиш касаллиги. Бавосил билан дунёнинг 331 миллиондан ортиқ аҳолиси касалланган. Қанчалик ғамгин бўлмасин, икки оёқлаб юришимизнинг ўзи геморрой келиб чиқиши хавфини оширади. Тўрт оёқлаб юрувчи ҳайвонларда бу касалликка мойиллик йўқ. Тортишиш  кучи тўрт оёқли ҳайвонлар танасига бир хил таъсир кўрсатади. Одамда эса икки оёқлаб юриш сабабли қон кичик чаноқ бўшлиғи ва оёқларда туриб қолади. Бундан ташқари, ҳомиладорлик, кам миқдорда клечатка сақловчи парҳез, кучаниш, сурункали қабзият ва диарея, ҳожатхонада узоқ ўтириш, оғир юк кўтариш, узоқ вақт бир жойда ўтириб ишлаш (ҳайдовчилар, офис ишчилари) ва бошқа касалликлар, жигар сиррози, портал гипертензиянинг асорати сифатида ҳам юзага келади.

Читайте также:  Обострение геморроя от микролакса

Касаллик симптомлари сифатида дефекация пайтида оғриқсиз қон кетиши (ёрқин қизил рангда оз миқдорда), анал соҳада қичишиш, оғриқ ва дискомфорт, анус атрофи шишини айтиб ўтиш мумкин.

Геморрой қуйидаги турларга бўлинади:

— жойлашган ўрнига кўра: ички ва ташқи геморрой;

— клиник формаларига кўра: ўткир ва сурункали геморрой.

Ички геморрой тўғри ичак бўшлиғида жойлашади ва ҳеч қандай белги бермайди. Кучаниш вақтида  тўғри ичак билан пастга тушади ва оғриқ чақиради. Ташқи геморрой ташқи чиқарув тешиги атрофи териси остида жойлашади. Ташқи таъсир туфайли қичиши ёки қонаши мумкин.

Асоратлари:

  • Анемия;
  • Тромбланган геморрой — бунда геморрой тугунчасида қон тўпланиб тромб ҳосил қилади. У эса ўз навбатида кучли оғриқ, яллиғланишни келтириб чиқаради.

Геморройнинг давоси икки хил: консерватив ва хирургик. Консерватив даводан мақсад маҳаллий қон айланишини яхшилаш, яллиғланиш жараёнларини бартараф қилиш ва оғриқни қолдириш. Дори препаратлари билан геморройни бутунлай тузатиб бўлмайди. Препаратлар ёрдамида фақатгина ўткир ва сурункали геморрой симптомлари енгиллаштириш, касаллик асоратларини профилактика қилиш, операцияга тайёрлаш ва реабилитацияда фойдаланиш мумкин. Асосий даво усули фақат ва фақат жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Геморрой кандай даволаса булади

Мана бунақа рекламаларга ишониб, пулингизни ва вақтингизни сарфламанг.

Фото: «Дарё»

Бавосилда қўлланиладиган асосий гуруҳ препаратлари:

  • йўғон ичак функциясини нормаллаштирувчи дори воситалари;
  • флеботроп препаратлар (вена қон томирлари тонусини оширади);
  • яллиғланишга қарши маҳаллий дори препаратлари (мазлар ва «свечалар»).

Бавосилнинг хирургик давоси

Геморройнинг ривожланиш босқичларига қараб жарроҳлик усули танланади. Унинг босқичлари:

I — стул вақтида геморроидал тугунларнинг тушишисиз қон кетади;

II — геморроидал тугунлар тушиши, лекин улар мустақил тўғри ичакдаги ўрнига қайтади, қон кетиши ёки усиз;

III — даврий равишда тугунлар тушади, аммо уларни қўл ёрдамида тўғрилаш зарурияти туғилади, мустақил ўрнига қайтмайди, қонаши ёки қонамаслиги ҳам мумкин;

IV — геморроидал тугунларнинг тўғри ичак шиллиқ қавати билан бирга  доимий тушиши, умуман тўғрилашнинг иложи йўқ, қонаши ёки қонамаслиги ҳам мумкин.

Геморройнинг  I–III босқичларида консерватив даво фойда бермаса, кам инвазив жарроҳлик методлари қўлланилади. Кам инвазив жарроҳлик усулларининг асосида кичик тешик ёки табиий тешиклар орқали жарроҳлик операцияларини ўтказиш ётади. Бунинг афзаллик тарафи шундаки, бемор организми минимал даражада травма олади ва операция турига қараб одатий ҳаёт тарзига 1–5 кун ичида қайтиб, ўз иш фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу жуда ҳам қулай. Шу ўринда айтиб ўтишим керакки авваллари жарроҳ қанчалик катта кесма билан операция қилса шунчалик маҳоратли деб эътироф этилган бўлса, ҳозирги кунда аксинча кесма қанчалик кичкиналиги ёки унинг умуман йўқли хирургнинг маҳоратини белгилаб бермоқда.

Энди I–III босқичларида қўлланиладиган жарроҳлик усулларига қайтсак. Геморройни даволашда қўлланиладиган кам инвазив жарроҳлик усулларига склеротерапия, инфрақизил нурлар билан коагуляция, геморроидал тугунларни латексли ҳалқалар ёрдамида боғлаш, ультратовуш допплерометрия остида  геморроидал тугунларнинг дезартеризацияси ва янги замонавий усул лазер геморроидопластика киради. Ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Склеротерапия

Бунда 45 даражага букилган игна орқали геморроидал тугун ичига склерозлантирувчи модда юборилади. Бу усул қўпол қилиб айтадиган бўлсам ички геморроидал  тугунларни «қуритиб» беради. Беморда катта операцияларга қарши кўрсатма бўлса ёки уни кўтара олмаса қонни тўхтатиш учун фойдаланилади. Инфрақизил нурлар билан коагуляция ҳам асосан қонни тўхтатишда фойдаланилади. Усулнинг афзалликлари:

  • осонлиги;
  • хавфсизлиги;
  • хирургик муолажадан кейинги оғриқнинг деярли йўқлиги;
  • қон-томирлар мўртлашган ва бошқа методлар учун қарши кўрсатмаси бўлган ёши катта беморлар мос келади;
  • битта сеанс давомида бир нечта тугунларни «қуритиш» мумкин;

Камчиликлари:

  • ташқи геморройда қўллаб бўлмайди;
  • ўлчамлари катта бўлган тугунларда эффектнинг йўқлиги;
  • касалликнинг сабабларини эмас унинг оқибатларини йўқотади;

Геморроидал тугунларни латексли ҳалқалар ёрдамида боғлаш

Метод II–III босқич геморройда қўлланилади. Бунда геморроидал тугун оёқчаси резина ҳалқа ёрдамида боғланади. Шундан сўнг тугунда қон айланиши бузилади ва 11–14 кундан сўнг тугун латексли ҳалқа билан бирга кўчиб тушади.

Читайте также:  Безоперационное лечение внутреннего геморроя

Усулнинг афзаллиги:

  • касалликнинг қайталаниш фоизи жуда кам;
  • скалпелдан қўрқадиган беморларни кўнглини хотиржам қилиб даволаш мумкин;
  • қисқа муддат ичида бажарилади;

Камчилиги:

  • операциядан кейинги оғриқ синдроми яққолроқ намоён бўлади;
  • бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ тугун боғланса, адашган нерв симптомлари (юрак қисқаришлари сонининг камайиши, қон босими пасайиши, коллапс) пайдо бўлиши мумкин, шунинг учун ушбу метод босқичма-босқич даволашни талаб қилади, натижада амбулатор даво узоққа чўзилиши мумкин.

Ультратовуш допплерометрия остида геморроидал тугунларнинг дезартеризацияси

Бу усулнинг асосида ультратовуш ёрдамида тугунга келадиган артерияни топиб боғлаш ётади. Керакли артерия боғлангандан сўнг тугун 6–8 ҳафтадан кейин сўрилиб кетади.

Усулнинг афзалликлари:

  • касалликнинг сабаби бартараф қилинади;
  • II–III босқичдаги геморройда самарадорлиги жуда юқори;
  • веноз қон оқими яхшиланади;
  • амбулатор шароитда ўтказиш мумкин;
  • операциядан сўнг наркотик аналгетикларга зарурият йўқ;
  • амалиётдан сўнг бемор врач кўрсатмаларига амал қилган ҳолда 1–2 кундан сўнг меҳнат фаолиятига қайтиши мумкин;
  • бошқа тўғри ичак патологиялари бўлган тақдирда ҳам амалиётни бажариш мумкин.

Камчилиги:

  • ташқи геморройда қўллаб бўлмайди.

III–IV босқичдаги бавосилни даволашда геммороидектомия ёки геморроидал тугунни кесиб олиб ташлаш операциялари қўлланилади. Улардан Миллиган-Морган, Лонго, Уайтхед операциялари ҳозирги кунда кенг қўлланилади.

Уларнинг афзалликлари сифатида тўғри ичакдаги анал ёриқлари, оқмалар ва тўғри ичак тушишларида ўтказишга кўрсатмалар борлигини келтириш мумкин. Лекин бир қанча камчиликлари ҳам бор:

  • операциядан кейинги даврда қон кетиши;
  • амалиётдан кейинги даврда оғриқ синдроми кучли намоён бўлиши наркотик аналгетикларга зарурият туғдиради;
  • тўғри ичак каналининг торайиши;
  • ректовагинал, ректал оқмаларнинг пайдо бўлиши, тўғри ичак тешилиши;
  • узоқ муддатли реабилитация.

Айнан шу камчиликлар туфайли беморлар операциядан қўрқади. Лекин тиббиёт бир жойда қотиб қолгани йўқ. Геморройни даволашнинг энг охирги замонавий усулларидан бири — лазер геморроидопластика. Бунда бир нуқтадан кириб, лазер энергияси тугун ичидаги тўқималарни куйдирилиб, деструксия чақирилади, қон томирларини куйдириб, геморроидал тўқимада чандиқ ҳосил қилинади.

2014 йилдаги текширувда лазер геморроидопластика амалиётини очиқ геммороидектомия усули билан солиштирилган. Олинган натижаларга кўра янги усул классик методдан амалиётдан кейинги оғриқнинг даражаси ва операция давомийлиги, ундан кейинги реабилитацион даврининг қисқалиги билан яққол устунликка эга бўлган. Кам инвазив методлардан тугунни резина ҳалқа билан боғлаш амалиёти билан солиштирилганда лазер геморроидопластиканинг самарадорлиги юқорилиги аниқланган.

Усулнинг афзалликлари:

  • кам травмалилик;
  • ҳам ички ҳам ташқи геморройда қўллаш мумкин;
  • операция шиллиқ ости қаватида бажарилгани учун чоклар қўйилмайди бу эса амалиётдан кейинги оғриқ синдроми пайдо бўлиши хавфини кескин камайтиради;
  • жарроҳлик амалиёти вақтида ва ундан кейин қон кетмаслиги;
  • лазер таъсир кўрсатган соханинг яллиғланишларсиз битиши;
  • операция вақтининг қисқалиги;
  • жарроҳликдан сўнг чандиқнинг йўқлиги, анал скфинтер шикастланмаслиги;
  • касаллик қайталанишининг минимал фоизи;
  • лазер ёрдамида бир вақтнинг ўзида анал ёриқлари, оқмалари, кондиломалга ҳам ишлов бериш имконияти мавжуд;
  • соғайиш даврининг жуда қисқалиги.

Камчиликлари:

  • ушбу операцияни ўтказадиган мутахасислар ва клиникаларнинг Ўзбекистонда камлиги;
  • ҳар бир бемор учун алоҳида инструментлар тўплами сотиб олиниши керак, умуман олганда буни камчилик деб ҳам бўлмайди, чунки ҳар бир бемор учун алоҳида инструментлар ишлатилиши қон орқали юқадиган касалликларнинг профилактикаси учун мақсадга мувофиқ.

Шу ўринда одамлар орасида тарқалган «лазер билан даволаш ракка сабаб бўлади», деган мифнинг ёлғонлигини, унинг клиник рандом текширувларда исботланмаганини айтиб ўтмасам бўлмайди. Хотиринггиз жам бўлсин, лазер нурлари ўсма касалликларини келтириб чиқармайди.

Ўзингизни қийнаб, операциягача, умуман айтганда геморрой билан касалланмаслик ҳам мумкин. Касаллик профилактикаси жуда оддий:

  • тўғри овқатланишга эътибор қаратинг: ҳар куни 1,5–2 литр суюқлик ичинг, клечаткага бой бўлган сабзавот ва мевалар ҳар кунлик овқат рационингиздан жой олсин, спиртли ичимликларни ва аччиқ қовурилган овқатлардан тийилинг;
  • дефекация гигиенасига риоя қилинг: кучанишлардан қочинг. Бунинг йўли осон — организмни куннинг маълум вақтига ўргатинг, шунда ҳеч қаерга шошилмайсиз. Яна бир гап, ҳожатхонада ўқиш, телефоннни титкилаш у ерда узоқ муддат қолиб кетишга сабаб бўлади, у ерда узоқ ўтириш эса геморройни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири эканлигини унутманг. Ҳожатдан кейин таҳорат олиш ҳам яхши амал;
  • Ҳаракат фаоллигингизни нормаллаштиринг: ўтириб ишлайдиган касб эгаси бўлсангиз, ҳар соатдан кейин 5–10 дақиқа жисмоний фаоллик учун танаффус қилинг, бу вақтни ичида ўтириб туриш ёки қорин пресси ва оралиқ мускулларини чиниқтирувчи машларга сарфланг, ҳеч бўлмаганда пиёда юринг;
  • Соғлиғингизга эътиборли бўлинг, қалқонсимон без касалликларида ичаклар фаолияти сусаяди, бунинг натижасида ич қотади, ич қотиши ҳам бавосилнинг асосий факторларидан бири. Семиришдан сақланинг.

Источник